Get Mystery Box with random crypto!

ЭЙ, ФАРЗАНД Овозинг кўтарма, ерга бир қара, Жаннатга ватандир | ZARUR MASLAHATLAR

ЭЙ, ФАРЗАНД

Овозинг кўтарма, ерга бир қара,
Жаннатга ватандир онанг пойлари.
Қалбида ярамас, кунига яра,
Қайтариб беролмас кўзинг сойлари.

Эсингда қолмаган беморлигингда,
Тунларин ўтканган зах ерга ётиб.
Нонушта тайёрлаб ўзи емасдан,
Жеркима "болам",-деб қўйса уйғотиб.

Ҳар куни дазмоллаб қўяр кўйлагинг,
Туфлигинг чангини артиб қўйган ким?
Маҳзун нигоҳига боқиб ўйлагин,
Онангдек меҳрибон бўлолмас ҳеч ким.

Қадоқ қўлларида қадалган хасни,
Майли кипригингда олмагин тортиб,
Эъзозла у олган ҳар бир нафасни,
Кунда бир хабар ол ўзингдан ортиб.

Балки қўлинг калта, ишинг ўнг эмас,
Муқаддас сафарга етмас иложинг,
Энг аввал онангни зиёрат қил, бас,
Шу бўлар Хақ йўлда берган хирожинг.

Эй, фарзанд, эй,бахтли онаси борлар,
Тангри сафингизни асло бузмасин,
Уйингиз чироғин етинг қадрига,
Кеч бўлгач афсуслар дилни эзмасин.


Фойдали каналга обуна бўлинг!
  
@Zarur_maslahatlar | хар куни янги маслахатлар