Get Mystery Box with random crypto!

СИНГЛИМ Уйимизнинг энг эркатойи, Фариштаси, ҳур кичкинтойи, Қ | ZARUR MASLAHATLAR

СИНГЛИМ

Уйимизнинг энг эркатойи,
Фариштаси, ҳур кичкинтойи,
Қувнатади кўнглимни доим,
Онам каби меҳрибон синглим.

Кулгуларинг дардинмга даво,
Керакдирсан гўё сув- ҳаво,
Сен йиғласанг бўламан адо,
Онам каби меҳрибон синглим.

Кўрмайин ҳеч кўзингда ёшинг,
Дадларингни менга бер синглим.
Қалбимдаги сўнмас қуёшим,
Онам каби меҳрибон синглим.

юзинг ўхшаш онам юзига,
Сўзинг ўхшар ширин сўзига,
Ёнгинамда кулинглар бирга,
Онам каби меҳрибон синглим.

Кўтарасан доимо кўнглим,
Мен деб доим дуода қўлинг,
Жаннатларда этаклар йўлим,
Онам каби меҳрибон синглим!


Фойдали каналга обуна бўлинг!
  
@Zarur_maslahatlar | хар куни янги маслахатлар