Get Mystery Box with random crypto!

Оиласида ногирон аъзолари бўлган шахслар аукцион орқали ер уча | АСДП Зарбдор туман Кенгаши

Оиласида ногирон аъзолари бўлган шахслар аукцион орқали ер участкаси сотиб олишда уларга 33 млн сўмгача бир марталик ёрдам пули берилади

Ҳукуматнинг 23.03.2023 йил кунги 122-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, БҲМнинг 100 баравари (33 млн сўм) гача миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.

Бунда имтиёзли тоифадаги шахслар қуйидаги мезонларга тўғри келиши керак:

охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги;

ер участкаси охирги 3 ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон ҳудудида бўлиши;

ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”нинг бирида турган бўлиши лозим.