Get Mystery Box with random crypto!

#Бизнес КРЕДИТ ТАРИХИГА ДОИР 5 САВОЛГА 5 ЖАВОБ 1. Кредит тари | АСДП Зарбдор туман Кенгаши

#Бизнес
КРЕДИТ ТАРИХИГА ДОИР 5 САВОЛГА 5 ЖАВОБ

1. Кредит тарихи деган тушунча, қонунийми? Қайси қонунга мувофиқ тартибга солинади?

Жавоб: Албатта қонуний тушунча ва банкларнинг бу йўналишдаги талаблари асосли. Ўзбекистон Республикасининг «Кредит ахбороти алмашинувини» тўғрисидаги қонунига асосланади.

2. Кредит тарихи сабабли кредит ажратиш рад этилиши мумкинми?

Жавоб: Ҳа. Кредит бериш тўғридан-тўғри рад этилиши мумкин. Шунинг учун барча кредит тўловларини ўз вақтида, кредит шартномасига илова қилинган тўлов графигига асосан тўлаб боринг.

3. Кредит тарихининг салбийлиги, қанча муддат давомида кредит олувчининг кредит олишида салбий таъсир кўрсатади?

Жавоб: Юқоридаги қонуннинг 5-моддасига кўра, «Кредит ахбороти субъектининг бажарилиш санасидан эътиборан беш йилдан кўп вақт ўтган пул суммасини тўлаш мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар кредит тарихига киритилмайди». Яъни, беш йил давомида маълумотлар сақланади.

4. Кредит тарихини қандай қилиб олиш мумкин?

Жавоб: Энг аввал Ягона порталдан (http://my.gov.uz) рўйхатдан ўтасиз. Бу жуда содда жараён бўлиб, сиздан сўралган ахборотларни киритасиз холос. У ерда кредит тарихи ҳақида маълумот олиш билан бирга, ўз кредит тарихингизни онлайн кузатиб боришингиз ҳам мумкин. Асосийси фирибгарлар сизнинг номингиздан кредит олмоқчи бўлишганда ҳам бундан хабардор бўласиз! Ягона портал орқали кредит тарихи бир йилда бир марта бепул тақдим этилади.

5. Кредит тарихини сўраб мурожаат қилинганида, қанча вақт ичида жавоб берилади?

Жавоб: Қонуннинг 7-моддасига кўра, «Кредит ҳисоботи кредит бюроси уни тақдим этиш тўғрисида сўров олган кундан эътиборан икки иш кунидан кўп бўлмаган муддатда тақдим этилади».