Get Mystery Box with random crypto!

Янги Конституцияда фуқароларга халқаро ташкилотларга мурожаат | АСДП Зарбдор туман Кенгаши

Янги Конституцияда фуқароларга халқаро ташкилотларга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилмоқда.

Янгиланаётган Конституциянинг 55-моддасида қуйидагича норма акс этмоқда:

ҳар ким Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга ҳақли.

Бу нима дегани ? Агар Сиз Ўзбекистонда ўз ҳуқуқларингизни тиклаш учун давлатнинг барча ҳуқуқий ҳимоя чораларидан фойдаланиб хам ҳуқуқингизни химоя қила олмаган бўлсангиз, демак ҳалқаро органларга мурожаат қилишингиз мумкин бўлади.

Янаям соддароқ айтадиган бўлсам, туманда ишингиз битмай вилоятга чиқсангиз, вилоят даражасидаги органлар орқали хам ишингиз битмай республика марказига борсангиз, у ердан аризангиз яна туманингизга қайтариб юборилса ёки бошқача усулда от ўйин бўлиб умуман муаммоингиз хал этилмаса, кейинги чора ҳалқаро органлар бўлади дегани бу.

Янги Конституцияга овоз бериш учун бўлиб ўтадиган референдумда янгиланган Конституция тасдиқланса, юқоридаги норма фаол ишлайдиган нормага айланса керак. Балки энг кўп фойдаланиладиган нормага айланар. Балки шундан кейин ўзимизникилар хам сал уялиб мурожаатларга жиддийроқ қарайдиган бўлар...