Get Mystery Box with random crypto!

#Жиззах_вилояти Ўз фуқароларининг орзу ва истаклари, дили ва | АСДП Зарбдор туман Кенгаши

#Жиззах_вилояти

Ўз фуқароларининг орзу ва истаклари, дили ва тилидаги эзгу фикрларига ҳамоҳанг қонунчилигига эга бўлган мамлакат ўз олдига қўйган улкан марралар сари оғишмасдан доимо олдинга қараб боради. Мамлакатимиз ҳам ўзгармоқда, янгиланмоқда, ёшармоқда. Одамларнинг кўз ўнгида янги Ўзбекистон бўй кўрсатмоқда.
Бугунги кунда янгиланиб бораётган мамлакатимизга ҳамоҳанг тарзда Бош қомусимизга ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш билан боғлиқ ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан “Адолат” социал-демократик партияси томонидан республикамизнинг ҳар бир ҳудудларида турли хил тадбирлар ташкил этилиб, фуқароларнинг мазкур масала юзасидан таклиф ва мулоҳазалари ўрганилмоқда.
Бугун ҳам партиянинг Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан Жиззах вилоят Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси мажлислар залида “Конституциявий ислоҳотлар — инсон шаъни ва қадр-қиммати учун” мавзусида конференция ташкил этилди.