Get Mystery Box with random crypto!

#Жиззах_вилояти Асрлар давомида эл-юртимизнинг олийжаноб орзу | АСДП Зарбдор туман Кенгаши

#Жиззах_вилояти

Асрлар давомида эл-юртимизнинг олийжаноб орзу-интилишларини ифода этиб келаётган Наврўз йилдан-йилга янгича маъно-мазмунга эга бўлиб, том маънода умумхалқ байрамига айланди.
Ана шундай фараҳбахш кунларда Байрам муносабати билан юртимизнинг барча гўшаларида турли хил байрам тадбирлари ташкил этилмоқда. Мана шундай тадбирлардан бири партиянинг Зарбдор туман Кенгаши томонидан ҳам ташкил этилди.
“Наврўз – қадим қадриятлар таровати” мавзусида ташкил этилган мазкур тадбирда партия фаоллари, депутатлар, тумандаги фаол хотин-қизлар иштирок этишди.
Миллий руҳда безатилган тумандаги болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган тадбирни партиянинг туман Кенгаши раиси Дилрабо Очилова очиб берар экан, барчани байрам билан муборакбот этди.
Тадбирда янграган кўй-қўшиқлар, болалар ва онахонлар томонидан ижро этилган рақслар йиғилганларга ҳуш кайфият бағишлади.