Get Mystery Box with random crypto!

Вазирлик “Сўнгги қўнғироқ” тадбирини фақат 1-, 4-, 9-, 11-синф | Zarafshon Yangiliklar24

Вазирлик “Сўнгги қўнғироқ” тадбирини фақат 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари билан ўтказишни тавсия қилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсияларини эълон қилди. Унга кўра:

— “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар «Илмни қадрланг, илмга интилинг!» шиори остида ташкил этилади;

— тадбирга фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади;

— мактаб ҳудудига техника воситалари ва бегона шахслар киритилмайди (ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари бундан мустасно);

— “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини, назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестасияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул йиғимларига йўл қўйилмайди.

@MahsulotKom

@Zarafshon_Yangiliklar24
  
Kanalga ulaning