2023-06-06 11:01:03
Россиялик сиёсатчи ўзбекистонлик фуқаролар Россия учун ёлланма жангчи сифатида урушса, қамалишини абсурд дея баҳолади. Ўзбекистонлик депутат бунга жавобан унга Россия қонунчилиги билан ишлашни тавсия қилди
Россиянинг «Справедливая Россия» партияси раҳбари Сергей Миронов аввалроқ, ЕОИИ ташкилотига аъзо давлатларнинг рус миллатига мансуб фуқаролари Украинадаги урушга боришни истаса, қонун олдида жавоб бериши мумкинлигига эътироз билдирган эди.
«Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо ва кузатувчилардир. Агар ушбу мамлакатлар фуқаролигига эга бўлган руслар ўз тарихий ватанига ёрдам беришга ва
«махсус ҳарбий операция»да иштирок этишга қарор қилса, қамалади. Бу абсурд! Биз бу масалани давлатлараро даражада ҳал қилишни таклиф қиламиз! Агар гап [ЕОИИ ташкилотига] аъзо давлат манфаатларини ҳимоя қилиш ҳақида кетаётган бўлса, унда, албатта, жиноий таъқиб бўлиши мумкин эмас», деган эди Миронов.
«Бизнингча,
Миронов бу масалага салбий муносабат билдиргандан кўра, ўз қонунчилиги билан ишлагани маъқул. Чунки, аввало, Россия Федерациясининг ўзида ёлланганлик учун жиноий жавобгарлик бор. РФ Жиноят Кодексининг 359-моддасида ёлланиш учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган. Ва унда ҳарбий низода иштирок этаётган давлатнинг фуқароси бўлмаган ва бу давлат ҳудудида доимий яшамайдиган шахснинг моддий манфаатдорлик йўлида ҳаракат қилиши ёлланиш деб топилиши белгиланган», деб ёзди Бобур Бекмуродов.
«
Ўзбекистон суверен мамлакат ва биз геосиёсий ва айниқса бошқа давлатлардаги ҳарбий вазиятга қараб қонунчилигимизни мослаштирадиган, бошқалар учун қулай қонунлар қабул қиладиган давлат эмасмиз. Ўзбекистон Республикаси давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан тинчликсевар ташқи сиёсатни амалга оширади», деган депутат.
@Zarafshon24uz
4.7K viewsedited 08:01