Get Mystery Box with random crypto!

ФАРЗАНД ТУҒИЛГАНДА ЖОНЛИҚ СЎЙИШ ШАРТМИ? #ақиқа 626-САВОЛ: | Go'sht va go'sht mahsulotlari

ФАРЗАНД ТУҒИЛГАНДА ЖОНЛИҚ СЎЙИШ ШАРТМИ?
#ақиқа

626-САВОЛ: Қизим яқинда 3-фарзандини дунёга келтирди. Ҳалигача боши касалдан чиқмай жуда кўп бора шифохонага тушиб қолади. Бунга сабаб жонлиқ сўймаганимиз бўлиши ҳам мумкинми? Умуман олганда фарзанд туғилганда жонлиқ сўйиш динимизда шарт амал ҳисобланадими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Янги дунёга келган болага шукрона сифатида ақиқа қилиш, яъни бирор жонлиқ сўйиш ҳанафий мазҳабига кўра мустаҳаб амаллардан саналади. Бу дегани жонлиқ сўйилса, савоб бўлади, агар бирор сабаб билан ақиқа қилиш имкони бўлмаса гуноҳ бўлмайди.

Баъзи ҳадиси шарифларда чақалоқ учун сўйилган жонлиқ эваз, гаров бўлиши, у сабабли Аллоҳ таоло болага етадиган бало, тузалмас касалликлардан сақлаши таъкидланган. Жумладан Самура разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир янги туғилган гўдак ақиқаси эвазига гаровдадир. Унинг учун еттинчи куни сўйилади, сочи олинади ва исм қўйилади", — дедилар”. (Имом Термизий ривоятлари).

Ушбу ривоятга биноан ақиқа бола туғилганининг еттинчи кунида амалга оширилса, яхшироқ бўлади. Агар еттинчи куни имкон бўлмаса ўн тўртинчи куни, агар ўн тўртинчи куни ҳам бўлмаса йигирма биринчи куни бўлиши тавсия этилган. Баъзи уламоларимиз бола туғилганидан кейин қачон бўлса ҳам унинг номидан ақиқа сифатида жонлиқ сўйилса жоиз бўлиши айтилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
@SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok