Get Mystery Box with random crypto!

*** Эр аёли билан қаттик, айтишиб аразлашиб қолди. Аёл араз | ЗамСтарший 🐝

***

Эр аёли билан қаттик, айтишиб аразлашиб қолди. Аёл аразлади-ю эри билан гаплашмай қўйди. Орадан бироз вақт ўтиб кек-гинасини унутган эр аёлига сўз қотди. Аёли тушмагур қаттиқ аразлаган эканми, умр йулдошининг сўзларига сукут ила жавоб берди. Ҳар қанча уринмасин у аёлини дилгир кайфиятдан чиқара олмади. Ахийри бир ҳийла ўйлаб топди: У жавон ва қутиларни худди бир нарса излаётгандай титкилаб ташлади. Бу қидирув бир муддат давом этгач аёл чидолмади:
- Ҳой дадаси, хамма жойни тинтиб нима излаяпсиз ўзи?
- Худога шукур топдимей, - деб айёрона кулимсиради у.
- Ҳалитдан бери сени овозингни излаётувдим онаси! Топдим, топдим
!

Аёл тескари қараб, маъюсгина жилмайди...

#buni_umr_derlar
@ZamStarshiy