Get Mystery Box with random crypto!

Янги қурилган аксарият домлар бўйича суд бўлибди Суд залига б | ZAMON Yangiliklari

Янги қурилган аксарият домлар бўйича суд бўлибди

Суд залига барча қурилиш материаллари чақирилибди.
Биринчи бўлиб ғишт кириб сўз бошлабди:
"-Менда айб йўқ ҳамма айб цемент ва шағал қоришмасида у мени мустаҳкам ушламагани учун мен силжиб кетдим" дебди.
Кейин цементли-шағалли қоришмани чақиришибди у ҳам:
"-Менда айб йўқ ҳамма айб менга қўшилган сувда, сув купайиб кетди шунга қоришма сифатсиз чиқиб ғишт силжиди" дебди.
Навбат сувга келибди:
"-Менда ҳам айб йўқ, меъёримда эдим, ҳамма айб цементда у қуёшда қолган экан, шунга қоришма яхши чиқмаган" дебди.
Охирида ЦЕМЕНТ анқайиб чиқибди ва сўз бошлабди:
"-Ҳурматли судя ва ҳурматли қораловчи мени бу қурилишга умуман алоқам йўқ, чунки мен умуман бу қурилишда қатнашмаганман, мен қурилиш раҳбарини уйидаги омборда эдим ана қопдан сўранг" дермуш
ТУГАДИ

@ZAMONYANGILIKLARI