Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор #Расман Тиббиёт йўналиши битирувчиларининг тўлиқ ста | ZAMON Yangiliklari

#Тезкор #Расман

Тиббиёт йўналиши битирувчиларининг тўлиқ ставкада ишлашига рухсат берилди

Ҳукуматнинг 3 октябрдаги [561-сон] қарорига мувофиқ, тажриба-синов тариқасида 2022/2023 ўқув йилида:

Барча тиббиёт ОТМларнинг «Даволаш иши», «Педиатрия иши» ва «Тиббий-профилактика иши» йўналишлари битирувчи курсларига тўлиқ ставкагача оилавий шифокор, тез тиббий ёрдам шифокори ва санитария бўлимларида шифокор сифатида;

Барча тиббиёт ОТМлар, магистратура ва клиник ординатура битирувчилари мутахассисликлари бўйича тўлиқ ставкагача ишлаши мумкин.

Биринчи босқичда 2022 йил 1 октябрдан Сурхондарё вилоятида, иккинчи босқичда эса 2022 йил 1 ноябрдан барча ҳудудларда талабаларни вакант ўринларга ишга жойлаштирилади

@ZAMONYANGILIKLARI