Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазири 18 нафар боланинг ота-оналари ва яқинла | ZAMON.UZ | LIVE

Соғлиқни сақлаш вазири 18 нафар боланинг ота-оналари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди

Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев видеомурожаат орқали «Док-1 Макс» дори воситасини ичиш натижасида дунёдан кўз юмган 18 нафар боланинг ота-оналари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, ҳолатга алоқадор шахсларнинг, ким бўлишидан қатъий назар, барчаси жавобгарликка тортилишини таъкидлади.
У, шунингдек, ҳудудий масъуллар томонидан вазирликдан яшириб келинганини маълум қилди.
«Уларни асраб қололмаганимиз учун ўзимизнинг узримизни билдирамиз», – дейди вазир ҳамдардлик
мурожаатида.