Get Mystery Box with random crypto!

Бизнинг муаммоларимиздан бири ўзимизни бошқалар билан солиштир | Psixoterapiya

Бизнинг муаммоларимиздан бири ўзимизни бошқалар билан солиштиришдир. Кимдир биздан кўра бойрўқ, соғломроқ, ақллироқ, омадлироқ ва иқтидорлидир.

Facebookда бир гап ўқиб қолдим: Баланд уй қурган одам, қўшнисининг уйи ўзиникидан пастроқ эканлигидан эмас, ўзининг уйи баланд эканлигидан хурсанд бўлиш керак.

Бошқа бир мисол. Танишим икки йил олдин 1 800 000 Сўм ойликка кун кўрарди. Тошкентда яшаш қийинми, доим пули етмасдан қарз сўрар, доимий стрессда юрарди. Кейин, у бир кичик бизнес бошлади ва бугун 12-15 миллион атрофида даромад қиларкан. Энди у унинг рақиби бўлган тадбиркор 20-25 миллион даромад қилаётганидан хафа. У ўзини кечаги куни билан эмас, бир неча йиллик тажриба, доимий мижозларга эга бўлган, кўпроқ инвестиция қилолган бошқа тадбиркор билан солиштиряпти.

Ўйлайманки, одам ўзини фақат ўзи билан солиштириш керак. Кеча қанақа эдим, бугун қанақаман. Бугун сан кечагидан ақлли, бой, бахтли, самарали, кенгроқ таъсир кучига эга одамга айландингми? Жавоб «ҳа» бўлса, демак сан тўғри йўлдасан. Агар одам ўзини ўзи билан солиштириб, фақат олға интилса, ҳар сафар ўзидан ўзса, ишонинг у доим шукур қилиб бахтли бўлади.

Буларнинг ҳаммаси ИМҲО, шунчаки.

@allaevuzb