Get Mystery Box with random crypto!

Чўкаётган икки фуқарони қутқариш чоғида бир нафар ФВВ ходими в | ХАБАРЛАР

Чўкаётган икки фуқарони қутқариш чоғида бир нафар ФВВ ходими вафот этди

Тошкент шаҳар ФВБ ходими А.Азимхўжаев ва И.Муродовлар пойтахтдаги “Бўрижар” каналининг Яккасарой тумани “Юнус Ражабий” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида сувга чўкаётган аёлни қутқариб қолишган.

Шундан сўнг, қутқариб қолинган аёл ва унинг ёнидаги ҳамроҳи бўлган эркак ўзбошимчалик билан такроран ўзини сувга ташлаган.

ФВВ ходимлари такроран ўз вазифаларига киришиб, иккала фуқарони ҳам қутқариб қолишган.

Аммо, афсуски ходим А.Азимхўжаев қутқарув чоғида чўкиб кетиб, ҳалок бўлган.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Марҳумнинг яқинларига сабр тилаймиз.