Get Mystery Box with random crypto!

«Заковат» интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилот сифат | ZAKOVAT klubi

«Заковат» интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилот сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтди.

Клуб фаолиятининг асосий мақсади ёшларнинг билимга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, интеллектуал соғлом рақобатни юзага келтириш, ёшлар орасида китобхонликни тарғиб қилиш
ва ривожлантириш, республиканинг турли ҳудудларидаги заковатли ёшлар учун фикр алмашиш имкониятини яратиш, таълим муассасаларида интеллектуал тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш ва такомиллаштириш, профессионал ва ҳаваскор билимдонлар иштирокида интеллектуал лойиҳаларни амалга оширишдан иборатдир.

#zakovat #massmediauz