Get Mystery Box with random crypto!

#Батафсил ФВВ республика ҳудудларида 6 балдан 9 ва 9+ балгач | Zakovat Savollar Pullik Turnirlar

#Батафсил

ФВВ республика ҳудудларида 6 балдан 9 ва 9+ балгача зилзила кузатилиши мумкин бўлган ҳудудлар рўйхатини тақдим этган.

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ҳудудларида 6 балдан 9 балгача зилзила кузатилиши мумкин бўлган 359 шаҳар рўйхати билан боғлиқ хабарлар тарқалмоқда.

Хабарлар икки хил мазмунда бири, яқин кунларда шу балдаги зилзила содир бўлади мазмунида, иккинчиси қачонлардир бўлиши мумкинлиги ҳақида чоп этилмоқда. Албатта, бу рўйхат Ўзбекистоннинг сейсмик районлаштириш харитасидан келиб чиқиб тузилган. Ва қачонлардир ҳудудларда шу кучдаги зилзила бўлиши мумкинлигини англатади. Балки, 20, балки, 100 ёки 1000 йилдан сўнг.

ФВВ мазкур рўйхатни ўзининг расмий сайтига жойлаштирган. Рўйхатда жами 359 аҳоли яшаш пунктлари киритилган. Баъзи ҳудудлар 9 баллик сейсмик фаол ҳудудларга яқин ҳудудларда жойлашган бўлишига қарамай, чуқур илмий ўрганишлар асосида 6 баллик ҳудуд қаторига киритилган. Бу жойнинг геоморфлогик ҳолати, геологик тузилиши билан тушунтирилса керак.