Get Mystery Box with random crypto!

​ РАМАЗОН ЎЗИ НИМА? #рамазонни_соғинганлар_учун Шайх Абдулқо | ❤️𝐎𝐢𝐥𝐚𝐯𝐢𝐲🐳

​ РАМАЗОН ЎЗИ НИМА?

#рамазонни_соғинганлар_учун

Шайх Абдулқодир Жийлоний раҳматуллоҳи алайҳ “Ғунятут толибийн” да бир ажойиб нарсани ёзганлар. Шайх ёзадиларки, “Рамазон” сўзидаги ҳар бир ҳарф бу ойдаги сифатни баён қилади.

“Рамазон” сўзидаги “ро” ҳарфи, бу “раҳмат” ойи дейди.

“Рамазон” сўзидаги “мим” ҳарфи, бу “мағфират” ойи дейди.

“Рамазон” сўзидаги “зод” ҳарфи, бу “жаннат зоминлиги (кафолати) берилган” ой дейди.

“Рамазон” сўзидаги “алиф” ҳарфи, бу  “унс ва улфат” (меҳрибонлик ва яқинлик) ойи  дейди.

“Рамазон” сўзидаги “нун” ҳарфи, бу “нуроният” ойи дейди.

Раҳмат истасангиз,
Мағфират истасангиз,
Жаннат зоминлиги (кафолати)ни истасангиз,
Унс ва улфат (меҳрибонлик ва яқинлик) истасангиз,
Нуроният истасангиз,

У ҳолда Рамазон ойида кўп ибодат қилинг. Шунда бу барча нарсалар насиб қилади.

“Тажаллиёту рамазонал-муборак” китобидан. 34-бет. Абдулқайюм Комил таржимаси.

РАМАЗОННИ СОҒИНГАНЛАРГА УЛАШИНГ!!!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЗАКИЙЛАР КАНАЛИ