Get Mystery Box with random crypto!

Устози уни сабабсиз ҳасса билан урди. Маъмун нега урасиз? - де | ❤️𝐎𝐢𝐥𝐚𝐯𝐢𝐲🐳

Устози уни сабабсиз ҳасса билан урди.
Маъмун нега урасиз? - деди.
Муаллим эса «жим бўл» - деди.
Кегин ҳам сўради, яна ўша жавоб.
Орадан йигирма йил ўтиб Маъмун халифа бўлди, биринчи даъво устозига эди:
- Ўшанда мени нега сабабсиз ургансиз?
Устоз табассум қилиб:
- Нахот унутмадинг?
- деди.
- Аллоҳга қасам ҳеч унутолмадим.
- Зулм кўрган одам ҳеч унутолмаслигини, унутмаслигинг учун урган эдим.
Ҳеч кимга зулм қилма!
Чунки зулм мазлум қалбидаги ўчмас оловки, уни йиллар ҳам ўчиролмайди.

@zakiylarku