Get Mystery Box with random crypto!

Ибн Дақиқ ал-Ийд роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: Вафот этган би | ❤️𝐎𝐢𝐥𝐚𝐯𝐢𝐲🐳

Ибн Дақиқ ал-Ийд роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:

Вафот этган бир дўстимни тушимда кўрдим. У менга шундай деди:

«Қабрда ёнимга жуда қўрқинчли бир ит келди. Айни шу вақт чиройли юзли бир киши келиб ўша итни ҳайдади ва менга тасалли берди.

Сен кимсан, деб сўрадим.

Мен сен жума кунлари ўқиган Каҳф сурасининг савобиман, деди».

Ибн Ҳажар ал-Асқалоний, «Ад-дурарул камина», 5-жуз, 352-саҳифа

Абдуллоҳ Раҳим

@zakiylarku