2023-01-01 11:22:40
Бир янги келин доно аёлдан сўрабди:
Опажон, мен эрим билан ажрашмоқчиман, мен ундан ўч олишим керак. Бунинг учун нима қилай, айтинг. Доно аёл айтибди:
—Сиз эрингизни севиб қолгандек тутинг, унга ёлғондан меҳр кўрсатинг, табиий чиқсин. Шунда у ҳам сизни севиб қолади, кейин ташлаб кетаверасиз, кейин у роса қийналади.
Аёл рози бўлибди. Бир йиллардан кейин кўчада кўришиб қолишибди. Доно аёл сўрабди:
—Эрингиз билан ажрашдингизми?
—Нималар деяпсиз, шу эрим билан-а. Ҳеч қачон, ўлсам ўламанки, асло ажрашмайман.
Ҳаммаси Аллоҳнинг тақдири ва ҳаракатимизга боғлиқ.
@zakiylar
17.0K views08:22