Қуръони каримда икки сура “Вайл” кaлимаси билан бошланган:
1. “(Ўлчов ва тарозидан) уриб қолгувчи кимсаларга вайл бўлсин!” (Mутоффифин сураси)
2. “Барча (кишиларга дилозорлик қилиб, уларнинг обрўларини тўкиб юрадиган) бўҳтончи-ғийбатчига вайл бўлсин!”. (Ҳумаза сураси)
Биринчиси, одамларнинг молига тажовуз қилувчилар ҳақида, иккинчиси эса одамларнинг ўбро-эътиборларига тажовуз қилувчилар ҳақида.
“Вайл” – ҳалокат, азоб дегани. Баъзи олимлар: “Вайл – Жаҳaннамдаги бир водийнинг номи”, дейишган.
Икром Шариф @zakiylar