Get Mystery Box with random crypto!

Уйланиш мустаҳаб бўлган аёллар: 1. Диёнатли. 'Ўзингга диёнатл | Zakiylar | Закийлар

Уйланиш мустаҳаб бўлган аёллар:

1. Диёнатли. "Ўзингга диёнатлисини танлагин" (ҳадис).

2. Туғадиган. "Яхши, туғадиган аёлга уйланинг" (ҳадис).

3. Бокира. "Бокирага уйланмадингми?" (ҳадис).

4. Диёнат ва қаноатли хонадон аёли. Чунки бундай хонадонлар дин ва қаноат манбаси бўлади.

5. Насаби тоза. Бола зотли бўлади.

6. Чиройли. Чунки бундай аёл нафсни тинчлантиради, кўзни тўсади ва муҳаббатни том қилади.

7. Бегона. Чунки бегона аёл соғлом ва зотдор фарзанд туғади. Никоҳда ажримлар учраб тургани учун, қариндошга уйланганда, бу қариндошчилик узилиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. "Яқин қариндошга уйланманг. Чунки бола озғин туғилади" (ҳадис). Бунинг сабаби шаҳват заифлигидир.

8. Агар бир хотин билан иффатини сақлай олса, хотинни биттадан кўпайтирмаслик. "Кимнинг икки хотини бўлиб, улардан бирига мойил бўлса, қиёмат куни у ярми мойил (йўқ) ҳолатда келади" (ҳадис).

Доктор Ваҳба Зуҳайлийнинг "Ислом фиқҳи ва далиллари" китобидан

Мубашшир Аҳмад

@zakiylar