Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида экма заъфарон экишни ташкил э | Za'faron | Шафран | Saffron

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида экма заъфарон экишни ташкил этиш бўйича тавсиялар

C. sativus (экма заъфарон) ни республикамиз шароитида Фарғона водийси, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари тоғолди ҳудудларда, боғ ва токзорлар қатор ораларида, ўрмон ҳудудларида плантация кўринишида етиштириш имконияти мавжуд.

Республикамиз тупроқ ва иқлим учун экма заъфаронни туганакпиёзидан экиш муддатини август ойининг биринчи ва иккинчи декадаларига режалаштириш мақсадга мувофиқ.

Чунки ўсимликнинг генератив даврига кириши вегетация даврининг 55-62-кунларига тўғри келади.

Октябр ойининг биринчи декадаси ёки ўрталарига келиб, ҳаво ҳарорати кечаси 8-10°С ва кундузи 15-25°С ни ташкил этади, нисбий намлик эса нисбатан юқорироқ 55-70% гача бўлади.

Бундай иқлим кўрсаткичлари ўсимликларни гуллаши ёки уни териш учун энг қулай ҳисобланади.

Заъфарон тугунак пиёзларини келишилган нархда харид қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун:

(90)930-93-89
@zohid_jurayev
@zafaron_uz_bot
@zafaron_uz