Get Mystery Box with random crypto!

test

Telegram kanalining logotibi zafarblog — test T
Telegram kanalining logotibi zafarblog — test
Kanal manzili: @zafarblog
Toifalar: Biznes
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 177
Kanalning ta’rifi

Zafar-Biznes bloger
Bizning xizmatlar:
-Biznes reja tuzish
-Konsultatsiya
-Uskunalar
Reklama va hamkorlik: @Reklom_sahifa
Admin: @Zafomonov
Tayyor biznes rejalar: @biznesrejalarbozor
Youtube: Zafar times

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2022-09-05 16:25:46
Мактаб дарсликлари ижараси бепул бўлади

Душанба кунги йиғилиш вақтида президент Шавкат Мирзиёевга мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара нархи кескин оширилганига ота-оналарнинг эътирози ҳақида ахборот берилди.

Таъкидланишича, давлат раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берган.

Каналга уланиш
@ZAFARBLOG
564 viewsZafar, edited  13:25
Ochish/sharhlash
2022-09-05 15:40:59
ҲОРИЖДА ИШЛАЁТГАН ФУҚАРОЛАРНИНГ ОИЛАЛАРИГА 600 000 СЎМДАН ПУЛ БЕРИЛАДИ.

Хорижда ишлаётган фуқароларнинг оила аъзоларига БҲМнинг 2 баравари миқдорида моддий ёрдам берилади.

01.03.2022 йил куни ПҚ–149-сон Президент қарори қабул қилинган эди.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 майдан ҳар йили ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсияномасига асосан:

Боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

@ZAFARBLOG
513 viewsZafar, 12:40
Ochish/sharhlash
2022-09-05 14:21:34 ҚАНДАЙ ТОИФАДАГИ ТАЛАБАЛАР ИМТИЁЗЛИ РАВИШДА ЁТОҚХОНА ОЛИШИ МУМКИН

Савол:
Ассалому алайкум оилада икки киши кантракт асосида институтга қабул қилинган талабалар ётоқхонасидан жой олишимиз мумкинми

Жавоб: Талабаларни ётоқхонага жойлаштириш бўйича асосий мезонлар қуйидагилар:

Кам таъминланган оила фарзандлари;

Боқувчисини йўқотган кўп болали оила аъзоси;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талаба;

Тўлиқ давлат таъминотида бўлганлар (чин етим);

Оиласида 2 ва ундан ортиқ тўлов-контракт асосида таълим олувчи талаба;

“Темир дафтар”га тушган оила фарзанди;

Ота-онасининг доимий иш жойи мавжуд бўлмаган талаба;

Оиласида I ва II гуруҳ ногиронлиги ёки сурункали касаллик билан даволанадиганлар бўлган талаба.

Сизни оилангизда икки киши тўлов контракт асосида Олий таълим муассасасида ўқигани учун сизларга талабалар турар жойидан жой берилади

@ZAFARBLOG
1.1K viewsZafar, 11:21
Ochish/sharhlash
2022-09-05 13:26:04 #Билиш_шарт

ТАЛАБАЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ БИЛИШИ ШАРТ БЎЛГАН МАЪЛУМОТЛАР!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маънавий-маърифий ишлар бошқармаси бошлиғи Лазиз Мингишов, вазирлик бошқарма бошлиғи Қурбонназар Ортиқов, Марказий банк бошқарма бошлиғи Лазизхўжа Муҳаммедовлар "Таълим кредити, ижара шартномаси ва ётоқхоналар", мавзусида ўтказилган овозли чатда талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Таълим кредитини олаётганда ижтимоий ягона ҳимоя реестрига киритилган талабалардан ҳам кафил талаб қилинадими?

Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарори чиқарилганидан сўнг барча тижорат банкларига мазкур қарор етказилган. Тижорат банкларининг филиалларидаги айрим ходимларни мазкур қарордан хабардор эмасликлари сабабли тушунмовчилик бўлган бўлиши мумкин. Ҳар қандай тижорат банкларининг ички тартиб мезонлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ бўлиши керак. Ижтимоий ягона ҳимоя реестрига киритилган талабалардан кафил талаб қилинмайди.

Битта оилада 2-3 нафар талаба ўқиётган бўлса, барчаси учун таълим кредити олиш мумкинми?

Икки ва ундан ортиқ фарзандларини ўқитаётган оилалар юртимизда кўп. Агар 3 та талаба қиз бола ёки аёл киши бўлса, бу йил қабул қилинган 457-қарорга мувофиқ фоиз тўловларисиз кредитдан фойдаланишлари мумкин. Талаба йигитлар 14 фоиз ставкадаги кредитлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Таълим кредити олишда чегара йўқ. Яъни биттага берамиз, иккитага бермаймиз деган қонун йўқ.

Ижара уйда турувчи талабаларга оилавий шароити қандай бўлишидан қатъи назар, 300 минг сўм ёрдам пули тўланадими?

Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлардаги талабаларнинг ижараси учун тўловни давлат томонидан маълум қисмини қоплаб бериш турлича бўлади. Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари, ижара шартномасида келтирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда бўлади. Вилоятларда эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи ва ижара шартномаси суммасининг 50 фоиздан ошмаган миқдорида давлат томонидан ижара тўловлари қоплаб берилади.

Талабаларни уйига ижарага қўйган одамдан ижара бўйича солиқ ундириладими?

Талабаларни ижарага қўяётган уй эгаси солиқ тўламайди. Яъни ижара бўйича солиқ тўламайди.

Таълим кредити олинганда, уни тўлаш учун сарфланган маблағлар даромад солиғидан қандай тартибда озод этилади?

Ҳозир бизда кредитни асосий қисмини тўлаш тизими ҳали йўқ. Лекин ўша таълим кредити учун сарфланадиган маблағлар солиқ кодекси ва адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган ҳужжатимиз бўйича таълимга йўналтирилган барча даромадлар солиқдан озод қилинади. Ота-она фарзандини ўқиши учун тўловларни амалга оширганда ёки ўзининг ишхонаси орқали йўналтирилган суммадан даромад солиғидан озод қилинади ёки ўзи яшаб турган манзилдаги солиқ инспекциясига декларация қилиш орқали таълимга йўналтирилган маблағлари озод қилиниши мумкин.

Бизда кредит суммасининг асосий танасини қоплаш 7 йилдан кейин амалга оширилади. Ўша пайтга келганда эр-хотинига, хотини эрига 26 ёшгача бўлган фарзанди учун йўналтирилган пуллар даромад солиғидан озод қилинади.

Фойдали маълумотни талабалар ва уларнинг ота-оналарига юборинг.

@ZAFARBLOG
69 viewsZafar, 10:26
Ochish/sharhlash
2022-09-05 12:05:36
AT "Aloqabank" talabalar uchun ta'lim kreditlarini taqdim etadi!

Ta’lim kreditlari O‘zbekiston Respublikasida faoliyat ko‘rsatayotgan barcha oliy, o‘rta maxsus va professional taʼlim tashkilotlarida, shuningdek, qo'shma ta'lim dasturlari bo'yicha bakalavriat va magistratura yo'nalishlarida kunduzgi, sirtqi va kechki taʼlim shaklida to‘lov-kontrakt asosida o‘qishga tavsiya etilgan yoki qabul qilingan talabalarga ajratiladi.

Foizi: yillik 14%*

*xotin-qizlar uchun foizsiz (kredit xotin-qizlarga ajratilganda kreditning foiz toʼlovi Moliya vazirligi huzuridgi Taʼlim kreditini moliyalashtirish jamgʼarmasi tomonidan qoplab beriladi).

Muddati: rasmiy o‘qish muddati tugagandan so‘ng yettinchi oydan boshlab 7 yil muddatga;

Miqdori: bir yillik toʼlov-kontrakt summasi miqdorida.

Batafsil: +99871 230 7777

@ZAFARBLOG
288 viewsZafar, 09:05
Ochish/sharhlash
2022-09-05 10:46:35
Тижорат банклардаги доллар курси!

• Янгиланган вақт: 11:15

@ZAFARBLOG
354 viewsZafar, 07:46
Ochish/sharhlash
2022-09-05 09:50:32
Mana yana bir Grand loyihaga barcha hujjatlarni tayyorlab berdik.
"Biznesga birinchi qadam" 60 mln so'mli startap loyiha.

STARTAP LOYIHANI KO"RISH UCHUN BOSING

@ZAFARBLOG
567 viewsZafar, edited  06:50
Ochish/sharhlash
2022-09-05 08:51:26 Банкларда таълим кредити учун алоҳида масъуллар белгиланди

Маълумки, ҳукумат қарорлари билан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-талабалари тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби белгиланган.

Ушбу жараёнларда кредит олувчиларга қулайлик яратиш ва амалий кўмак бериш мақсадида таълим кредитлари таклиф этаётган тижорат банкларида алоҳида масъуллар белгиланди.

Таълим кредити ажратувчи банклар:

Agrobank;
Aloqabank;
Asakabank;
Hamkorbank;
Ipotekabank;
Mikrokreditbank;
Milliybank;
OrientFinancebank;
Qishloqqurulishbank;
Sanoatqurilishbank;
Turonbank;
Xalqbanki.

Банк номларига бириктирилган иловаларни юклаб олиб, барча таълим кредитлари тўғрисида батафсил маълумот олишингиз мумкин.

@ZAFARBLOG
450 viewsZafar, 05:51
Ochish/sharhlash
2022-09-05 08:45:14
Биринчи расмда Аpple компаниясининг Қўшма Штатлардаги бош қароргоҳи..

Иккинчи расмда тахминан 1250 йил аввал Аббосийлар даврида Халифалик маркази бўлган Бағдод шаҳри тасвирланган.

Ислом дини билан келган цивилизация дунё тарихидаги энг буюк цивилизация ҳисобланади.

Муҳаммад Жасур

@ZAFARBLOG
416 viewsZafar, 05:45
Ochish/sharhlash
2022-09-05 08:11:26
#диққат #фирибгарлик

Пластик карта маълумотларингизни киритишингиз билан бор пулингиз ҳам ечиб олинади ва шахсий маълумотларингиз бегоналар қўлига ўтиб кетади.

Бундай маълумотларга асло ишона кўрманг. Ва ҳеч қачон шубҳали ҳавола (линк)ларга кирманг!

Яқинларга юбориб уларни ҳам огоҳлантиринг ва, албатта,
@ZAFARBLOG ни кузатиб боринг

@ZAFARBLOG
453 viewsZafar, 05:11
Ochish/sharhlash