Get Mystery Box with random crypto!

Туркияда сайлов жараёнлари курашга бой бўлмоқда. Номзодлар ета | Zafarbek Solijonov

Туркияда сайлов жараёнлари курашга бой бўлмоқда. Номзодлар етарли фоиз ололмаганидан энг юқори овоз олган икки номзод курашни давом эттирадиган кўринади. Орада бошқа бир партия (спойлер) ортга чекингани ҳам сайловга қизғин тус берди. Бизнинг жамоатчилик жараённи диққат билан кузатмоқда. Ўзимизда ҳам сайлов яқин. Аммо нима учун бизда сайловни рақобатлироқ ўтказишдан жуда қўрқишади?

Қизиғи, устав, дастурларига кўра консерватив қарашга эга, миллий қадрият, миллий маданиятни сақлашни ўзига олд мақсад қилиб қўйган, "оммавий маданият"га қарши курашадиган Миллий тикланиш партияси дастурларидан ўзига энг асосий рақиб бўлган, адашмасам, режаси энди эълон қилинадиган ЛиДеп номзодини қўллашини айтиб чиқди. Тўғри, "номзоднинг таълим бўйича қилган ислоҳотлари бизникига мос, шунга танладик" дейиши мумкин. Бироқ таълим ислоҳотини давом эттириш ҳар қандай бошқа номзод, партиялар дастурида ҳам бўлади. Бу баҳона ўтмайди, ўртоқлар.

Иккинчидан, сайлов партия ўтган йиллар давомида нима қилди, нимага тайёрланди, мустақилми, кураша оладими, халқнинг чўнтагидан ажратилган шунча пулни оқладими, дастурига содиқми, халққа нима бермоқчи деган саволларга жавоб бериш учун энг, қайтараман, энг яхши имкон. Сайлов кунлари партияга ўзини намойиш этиши учун узоқ кутган кунлари бўлиши керак, аслида. Яна қандай тушунтирсамикин? Йиллар давомида тайёрланиб, ош бўйича жаҳон чемпионати финалига чиқиб, ўзбек оши энг зўри эканини кўрсатиши керак бўлган ошпазга берилган узоқ кутилган имкондек гап.

Бу ҳаракат билан Ўзбекистонда партиялар фойдасиз, барчаси бир хил ҳаракатланади, уларни ёпиб ташласак ҳам ҳеч нарса ютқазмаслигимизни кўрсатишмоқда. Ундан ҳам қизиғи, Миллий тикланиш партиясининг ҳужжатларида сиёсий партиялар тўғрисидаги қонундан олинган мухолиф партияга айланиш ҳуқуқигача кўрсатилган. Қодиров ҳам "мухолифат бўламиз, бир нималар" деганди. Аммо биз сайловчиларни бундай сиёсий "лаззат"дан мосуво қилишдан ҳам қайтмаяпсиз. Биз президентни танлашга, сайлашга тайёрмасмизми шунда? Биз ҳам сал жонлироқ курашлар кўрайлик энди)

@Zafarbek_Solijonov