Get Mystery Box with random crypto!

Инсайдерларга кўра, Андижон вилоятида бир қатор туман ҳокимлар | Zafarbek Solijonov

Инсайдерларга кўра, Андижон вилоятида бир қатор туман ҳокимлари ўзгариши мумкин экан. Пахтаобод ва Хўжаобод туман ҳокимлари ишдан олинармиш.

Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ўткирбек Шукуров Хўжаобод туманига, "Андижон-Фарм" раҳбари Журъат Қувватов (бироқ ўзи рози бўлмаяпти деган гап-сўзлар ҳам бор) Пахтаободга ҳоким бўлиши кутиляпти.

Вилоят ҳокими маслаҳатчиси Насибулло Мўминов эса Шукуров ўрнини эгаллаб, вилоят ҳокимига ўринбосар бўлиш эҳтимоли мавжуд.

Хабар ҳозирча расман тасдиқланмаган. Кузатайликчи.

@Zafarbek_Solijonov