Get Mystery Box with random crypto!

UzQUIZ ҳақида гапирмоқчиман UzQUIZ бу йиллар давомида олган б | Zafarbek Solijonov

UzQUIZ ҳақида гапирмоқчиман

UzQUIZ бу йиллар давомида олган билимингиз, маълумотларингиз, дунёқарашингизни баҳолаб олишга имкон берадиган ўйин. Унда адабиёт, санъат (кино, мусиқа ва ҳ.), архитектура, тарих, география, мантиқ, фалсафа, физика, астрономия, дин ва бошқа турфа хил соҳаларга оид саволлар ўйналади. Биринчи мавсум жуда омадли бўлди.

Атмосферага гап бўлиши мумкинмас. Мен таниган иштирокчиларнинг барчаси ҳаётда ўз ўрнини топган, тенгдошларига ўрнак бўладиган жамият локомотивлари бўлган инсонлар. Савол-жавоб, жамоавий ҳаракат, адреналин - булар UZQUIZнинг асосини ташкил қилади. "Таътиб кўринг", сизга ёқади.

UzQUIZ ҳақида дўстларим Нурбек Алимов, Баҳодир Аҳмедов ўз тарифларини бериб ўтди. Ҳа, биз жавобини топган саволларимизга қувонамиз. Ҳа, биз ютқазишни ҳам, ютган дўстларни самимий табриклашни ҳам ўргандик, ўрганишда давом этамиз. Уни ҳафта давомида кутишимиз, қайсидир миқдорда тайёрланишимиз ҳам рост. UzQUIZ'да барчаси ўзаро ҳурмат ва тенглик устига қурилган.

Шу ўринда, UzQUIZ'нинг яна бир тарафини айтмасам бўлмайди. Бу иштирокчилар қаторида эркаклар билан ҳар соҳада беллаша олишини исботловчи гўзал ҳамда ақлли аёл-қизлари борлигида. "Жаззда фақат қизлар" ёки шу каби жамоаларни назарда тутяпман. Уларга ҳурматим чексиз. Тенгма-тенг курашмоқда. Қачондир биринчи ўринни олишига тилакдошман ва ўрнимдан туриб қарсак ҳам чаламан, насиб.

Ташкилотчиларга эса гап бўлиши мумкинмас. Саидкамол ака, Низомиддин ака, Равшан ака, жавоб варақларини йиғиб юрадиган ўғил-қизлар, Югай брат каби фотографларимиз, сизларга таъзимдамиз! Вақт ажратиб, молиявий манфаат кўзламай, бефарқ бўлмай, умримизнинг маълум қисми мазмунли ўтишига ҳаракат қилганингиз, қилаётганингиз таҳсинга сазовор!

Фурсатдан фойдаланиб дегандек, Ёшлар лидери Алишер Саъдуллаевга "вызов" ташламоқчиман. Алишер, биламан, сиз ва жамоангиз яхши лойиҳаларни доим қўллашга ҳаракат қиласиз. Ўйинларимизда бир қатнашиб кўринг. Лойиҳа оммалашиши учун қўлдан келганча ҳаракат қилинса, биз бундан жуда мамнун бўлардик. Ҳар қандай муносабатингизни ҳурмат қиламиз.

UZQUIZ'нинг кейинги мавсумида барчага омад тилайман. Ушбу мавсум ғолибларини эса чин дилдан табриклайман. Муносибсизлар!

UZQUIZ https://t.me/UZQUIZ2021