Get Mystery Box with random crypto!

Вазирлар ва амалдорлар билан гаплашса бўлар экан-ку! Шу йил | Zafarbek Solijonov

Вазирлар ва амалдорлар билан гаплашса бўлар экан-ку!

Шу йилнинг 20-21 декабр кунлари Тошкент шаҳридаги Congress Hall'да бўлиб ўтган Тошкент Ёшлар форуми нафақат ёшларга берилган яхши имконият балким давлат мутасаддилари учун ҳам таклифларни тинглаш майдони бўлиб хизмат қилди.

Айтиш жоизки, кўпчилик вазирларнинг учрашувга ҳам руҳан, ҳам маънан яхши тайёргарлик кўрганликлари билиниб турди. Биргина Озодбек Назарбековнинг дўпписини сўраб қолишларини билган ҳолда, ўзлари билан олиб олганликлари уларнинг кучли "страховка" билан келганликларидан маълум бўлди. Шунингдек, Олий Таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ҳам ёшларнинг "қитмир" ёки пропагандали саволлари билан эмас, аксинча соҳа ривожи учун ўз таклифлари билан келганликларидан мамнунлигини изҳор этиб, ўз миннатдорчилигини билдирди.

Бу форум ўзида нафақат юртимиз ёшлари ва амалдорларни балки хорижлик ёшлар ва мутахассисларни ҳам ўзида жамлай олди. Ва ёшлар йили учун ажойиб якун бўлди.