Get Mystery Box with random crypto!

Ёшлар ишлари агентлиги форум ўтказаётганидан хабарингиз бор. Ё | Zafarbek Solijonov

Ёшлар ишлари агентлиги форум ўтказаётганидан хабарингиз бор. Ёшлар маладес, бефарқмаскан, бир қанча таклифлар йўллабди. Ўзим учун топ-3 таклифларни йиғиб олдим. Уларни "бекор қилиш" деб номладим. Ҳозир бор муаммоларни ҳал қилиб олсак, қогани йўл-йўлакай бўлаверади. Бўлмаса, бошқа таклифларга ҳам булар салбий таъсир қилиши мумкин.

Бекор қилиш 1 - ўқишга киришдаги имтиёзлар буткул бекор қилиниши керак. Овоз бериш шу ерда.

Бекор қилиш 2 - ОТМларда мажбурий форма талабларини енгиллаштиришнинг ҳуқуқий асосларини яратиш (иложи бўлса бекор қилиш) Аббосбек Тожибоевга раҳмат. Овоз бериш шу ерда.

Бекор қилиш 3 - ОТМларда дафтардан воз кечиш. Ўзимнинг таклифимни ҳеч бўлмаса, учинчи ўринга қўймасам бўлмайдида ҳай. Бу пассив бизнес ортидаги "акахон"лардан яхшигина хабарим бор. Овоз бериш шу ерда.

Бекор қилиниши керак бўлганларни бекор қилиб олсак, янгиларини жорий қилишимиз ва уларни адаптация бўлиши осонлашади. Бефарқ бўлманг. Линкларга кириб қўллаб-қувватланг. Гуруҳ ва каналларга улашиш эсдан чиқмасин. Бу сиз учун!

@Zafarbek_Solijonov