Get Mystery Box with random crypto!

'Катта ошқовоқлар' Охирги вақтлар Ўзбекистонда давлат харидла | Zafarbek Solijonov

"Катта ошқовоқлар"

Охирги вақтлар Ўзбекистонда давлат харидлари, тендер ўтказиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари оёқости қилинишда давом этяпти. Бири ССВ марказларининг 189,5 млрд сўмга Ортиқхўжаевга қарашли фирма томонидан қурилаётгани бўлса, иккинчиси Сангиновнинг ўғли томонидан 527 млрд 428 млн сўмга аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилайдиган мега-лойиҳаларни қурилиши бўлди деб айтиш мумкин. Ҳукумат эса мум тишлашда давом этяпти. Нима ҳам дея оларди?

Конго Белгиядан мустақил бўлгач, Жозеф Мобуту давлатни 1997 йилгача 32 йил бошқарди. Бу даврда Конго иқтисодий қашшоқлашаверди, мамлакат таназзулга юз тутаверди. Бироқ Мобуту ва унинг ошналари ("Les Grosses Legumes" - "Катта ошқовоқлар") бойишда давом этаверди. Уларни 30 йиллаб тўхтатиб бўлмади. Ҳар ерни Мобутуга яқинлар эгаллаганди.

"Why nations fail" китобида биргина Мобуту ҳақида қуйидагилар ёзилган: ўзи туғилиб ўсган Гбадолите деган жойга улкан аэропортли сарой қурдиради. Европани айланиш учун "Air France" компаниясидан товушдан тез учадиган самолётни ижарага олади. Европадан саройлар, Белгиядан кўчмас мулклар сотиб олади. Китобда яхши жумлалар бор. Мобутуда мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи иқтисодий институтларни ривожлантириб, ижарага олган самолётини сотиб олиш, қўша-қўша саройлар қуриб янада бойиш имкони бормиди? Жавоб - йўқ.

Чунки иқтисодий юксалишга элтадиган иқтисодий институтлар ривожлантирилиши натижасида фойда ва ҳокимият шундай тақсимланадики, разил ҳукмдор ва унинг ошналари ўзи истаганчалик ўғирлай олмайди, қўлига лаққа балиқлар келмай қўяди. Мамлакатда демократия, эркин рақобат муҳити ва тенглик ҳукм сура бошлайди. Шу сабабли улар кўпчилик кутган йўлдан эмас, фақатгина ўзларининг манфаатига хизмат қилувчи йўлдан юришади. Бу йўлда муқаддас қонунларга ҳам тупуришади. Шунақа улар. Камбағали кўп мамлакатларга "Катта ошқовоқлар"и зарар келтиришда давом этади.

@Zafarbek_Solijonov