Get Mystery Box with random crypto!

Яхши хабар Бизни тепадагилар эшитяпти. Тошкент вил. ҳокими Ҳ | Zafarbek Solijonov

Яхши хабар

Бизни тепадагилар эшитяпти. Тошкент вил. ҳокими Ҳидоятов Нурафшонда Зулфия Зокирова ҳайкал мажмуасини қуриш учун 28,4 миллиард сўм (таҳминан 2.6 миллион доллардан $$$ ортиқ маблағ) ҳамда кутубхона қуриш учун 6 миллиард сўм маблағ ажратиш ҳақида фармойиш чиқарганди. Уларга аталган ҳайкал борку, бу пулни бошқа ишга сарфласа бўладику, дея халқ норози бўлганди. Биз ҳам яхшигина танқид қилгандик.

Янги ҳоким, Зойир ака Мирзаев ушбу фармойишни ўз фармойиши билан йўққа чиқарибди. Фармойишлар жангги бўлибди хуллас. “Саховат ва кўмак” жамғармасига 1 650 000,0 минг (бир миллиард олти юз эллик миллион) сўмини ўтказиб, қолган пулни маҳаллий бюджетга қайтаришаётган экан.

Бу жамиятни бюджет пули ва экология муаммолари бирлаштирмаса, қолгани бирлаштира олмаслигига ақлим етиб боряпти.

@Zafarbek_Solijonov