Get Mystery Box with random crypto!

«Тошкент ёшларни севади»: пойтахтда ёшлар учун маҳалла даражас | Zafarbek Solijonov

«Тошкент ёшларни севади»: пойтахтда ёшлар учун маҳалла даражасидаги тадбирлар ўтказилди

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Абдулазиз Назировнинг хабар беришича, 10 декабрь куни Тошкентдаги «Сархумдон» маҳалласида ёшлар байрами ўтказилган. Тадбир давомида спорт тадбирлари, нуронийлар билан «Уч авлод учрашуви», Беш муҳим ташаббусга қаратилган турли кўргазмалар этилган. Таниқли санъаткорлар иштирокида эса концерт ҳам бўлиб ўтган.

Пойтахт ёшлар йили якунига жуда катта тайёргарлик қилгани яққол кўринади. Айниқса, Президент маҳалла даражасидаги тадбирларни ўтказиш ҳақида кўп бор гапирди. Тошкент биринчи бўлиб ёшлар учун маҳалла даржасидаги мана шундай жуда катта ва унутилмас ҳақиқий ёшлар байрамини ташкил эта олди. Намуна десам ҳам адашмаган бўламан!

@Zafarbek_Solijonov