Get Mystery Box with random crypto!

Маҳаллий янгиликлар ҳақидаям ёзиб турай а? Муаммоларнинг ҳамма | Zafarbek Solijonov

Маҳаллий янгиликлар ҳақидаям ёзиб турай а? Муаммоларнинг ҳаммаси илмсизлигимизга бораверади. Авлодни эса ўқитаверайлик. Яхши хабар. Ал-Хоразмий номидаги ёш математиклар халқаро олимпиадаси ўзимизда иккинчи марта ўтказиляпти. 14-15 ёшлилар қатнашмоқда. 31 майгача давом этади.

Ён қўшниларданам мусобақага келганлар боракан. Энг яхши натижа кўрсатган 6 нафар ўқувчи Болқон халқаро олимпиадаси иштирокчилари сафига киритиларкан. Ушбу мусобақа 25-30 июн кунлари Туркиянинг Анталиясида ўтказиларкан. Ҳам билимли бўласан, ҳам соврин, суммалар, ҳам дунё кезасан. Ёшларга ҳавасим келяпти

@Zafarbek_Solijonov