Get Mystery Box with random crypto!

Фейсбукдаги машҳур гуруҳлардан бирида электромобил олган истеъ | Zafarbek Solijonov

Фейсбукдаги машҳур гуруҳлардан бирида электромобил олган истеъмолчининг шикоятига кўзим тушиб қолди. Машина эгаси унга машина сотган фирманинг кафолат бўйича ўз мажбуриятларини бажармаётганидан нолиган.

Ўзи умуман бу каби ҳодисалар сўнгги вақтларда кўпайди. Янги электромобил ёки бошқа Хитой машиналарини харид қилаётган одамларнинг нолишлари тармоқда кўзга ташланиб қолди. Буларнинг энг асосий сабабларидан бири - машиналар расмий диллердан олинмаганидир. Расмий диллердан харид қилганингизда шартномада ҳаммаси кўрсатилган бўлади.

Шартнома шартлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлар аниқ кўрсатилади. Қандай ва қайси ҳолатлар учун кафолат берилишигача ёзилади ва бу анча кенг даражада. Сиз бўлса, кўп ҳолларда нархи арзон деб аксар кафолатларсиз норасмий диллер шартномасига имзо чекасиз. Оқибатда ўша тежалган пулингизданам қимматга тушасиз. Чунки сиз олган автомобилларнинг сервислариям бўлмайди. Камига бутловчи қисмни кутиб, анча вақт йўқотасиз. Хоҳласангиз, шу масалага қизиқиб кўринг. Юрист тавсияси.

@Zafarbek_Solijonov