Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда ерни ижарага беришда ҳам жуда кўп ҳуқуқбузарликла | Zafarbek Solijonov

Ўзбекистонда ерни ижарага беришда ҳам жуда кўп ҳуқуқбузарликлар содир этилади. Ўзим ҳам амалиётда кўп дуч келганман. Шу масалада жавобгарлик кучайтириляпти. 49 йилга ер ижарага олганларам бир эътибор қаратиб қўйсин. Танзила Норбоева ҳам шу ҳолатларни урғулади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча модда киритилиб, унга кўра давлат мулкини белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижарага олувчига ижарага берилган давлат мулкини қабул қилиб олиши, унинг ҳудудига кириши ва фойдаланишига асоссиз равишда тўсқинлик қилиш ёки ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сонини камайтириб кўрсатган ҳолда ижарага берганлик учун мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солинишига асос бўлади.

Ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида қайта содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланмоқда.

Манба

@Zafarbek_Solijonov