Get Mystery Box with random crypto!

Сенат раиси Танзила Норбоева Фарғона ва Намангада сессия ўтказ | Zafarbek Solijonov

Сенат раиси Танзила Норбоева Фарғона ва Намангада сессия ўтказмасдан маҳаллий Кенгаш қарорларини қабул қилингани ҳақида маълум қилди:

"Хабарингиз бор, Сенатда маҳаллий Кенгашлар билан ишловчи Марказ ташкил қилинди. Марказда маҳаллий Кенгашларнинг қарорлари кунлик мониторинг қилиб борилмоқда. Мониторинг натижаларига кўра маҳаллий Кенгашлар томонидан қонунчиликка зид бўлган қарорлар қабул қилиш ҳолатлари аниқламоқда.

Хусусан, жорий йил бошидан бери 20 га яқин шундай қарор қабул қилингани аниқланди. Шунингдек, айрим ҳудудларда (Фарғона, Наманган) сессия ўтказмасдан маҳаллий Кенгаш қарорларини қабул қилиш ҳоллари ҳам кузатилмоқда.

Мазкур ҳолатлар бўйича таҳлилларни маҳаллий Кенгашларга ўз вақтида тақдим қилиб боряпмиз. Умуман бу каби ҳолатлар маҳаллий Кенгашларда жиддий кўриб чиқилиши ва келгусида йўл қўймаслик бўйича зарур чоралар кўрилиши лозим".

@Zafarbek_Solijonov