Get Mystery Box with random crypto!

Умрзоқов жамоаси аъзолари ишдан олинаётгани оммага бўрттирилаё | Zafarbek Solijonov

Умрзоқов жамоаси аъзолари ишдан олинаётгани оммага бўрттирилаётганига қараганда бу учун катта маблағ тикилган ва айни ҳолат бошқа мансабдорларга "дарс" бўлиши мақсад қилинган бўлиши мумкин. Бу ишлар ҳам ҳозирча яширин қолса керак ва балки навбатдаги Ўзбекистонда барчаси ҳақида тўлиқ билиб олармиз. Ҳеч нарса абадиймас.

Бироқ бир нарса бор. Шу каби "сарой кураш"лари ҳақида ҳамма билиши қанчалик тўғри? Масалан бу каби ишлар менда амалдаги ҳокимият ёш кадрлардан хавфсираши, адолатли дея атаётган бошқарувига ишончсиз қараётганидек туюлмоқда. Шунингдек, бу тенденция бошқа ёш кадрларда ташаббускорлик руҳиятини тушириши ҳам мумкин.

Бир нарсани унутмаслик керак, ҳар қандай ички курашлар эски ва ўзгармас кадрлар фойдасига хизмат қилаверади.

@Zafarbek_Solijonov