Get Mystery Box with random crypto!

'Қўшиб ёзиш' — қон-қонимизгача сингиб кетган иллат. Эски дарди | Zafarbek Solijonov

"Қўшиб ёзиш" — қон-қонимизгача сингиб кетган иллат. Эски дардимиз. Нима иш қилсак, орттириб кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Шу орқали ялтоқлангимиз келади. Йўғи билан мақтаниш одатимиз бор. Ёмон асорати қизиқмас. Бунақа тизимни ўз ўрнига қўймасак, у бизни асабийлаштираверади, қонимизни сўради. Судралиб юраверамиз.

Шуҳрат Ғаниевнинг сиздирилган бу видеосидан кейинги жараён қизиқ. Ушбу видеони чиқараётганлар нимани мақсад қилган? Кимни хунук кўрсатишмоқчи? "Қўшиб ёзиш"да айбланаётган мансабдорлар тақдири нима бўлади? Уларнинг фаолияти текшириладими ёки ёпиғлиқ қозон ёпиғлиғича қоладими? Нормал давлатда аллақачон текшир-текшир бошланарди. Нимадир қилишлари керак, нимадир.

@Zafarbek_Solijonov