Get Mystery Box with random crypto!

Адвокат акам Абдумалик Абдуллаев ҳақли саволларни ўртага ташла | Zafarbek Solijonov

Адвокат акам Абдумалик Абдуллаев ҳақли саволларни ўртага ташламоқда:

Куни кеча Қонунчилик палатасида судланганликка оид қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Унга кўра, 18 ёшга тўлмаган шахслар содир этган жинояти (ўта оғир жиноятлар бундан мустасно) учун жазони ўтаб бўлганидан кейин, судланмаган деб ҳисобланиши илгари сурилган.

Албатта буни қўллаб қувватлаймиз, лекин лойиҳанинг биз қўшилмаган жиҳатлари ҳам бор. Жумладан, қонунчиликда шундай жиноятлар борки, улар қандай таснифланганлигидан қатъий назар салбий хулқ-атворнинг энг чўққисига чиққанликни ўзида намоён этади. Масалан, номусга тажовуз қилишга қаратилган жиноятлар.

Бундай жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган шахсларга нисбатан қонунчилик орқали рағбатлантирувчи моддалар белгиланишига қўшила олмаймиз. Аксинча, бундай жиноятчилар етиштиришни тўхтатишга қаратилган янги императив нормалар устида бош қотиришимиз керак, деб ҳисоблаймиз.

Шу муносабат билан жамоатчилик фикри албатта ҳисобга олинган ҳолда қонун лойиҳасини қайта танқидий кўриб чиқишга чақирамиз.

Яъни ўша гап: Қош қўяман деб, кўз чиқармайлик!

@Zafarbek_Solijonov