Get Mystery Box with random crypto!

Охирги имконият ГКЧПнинг мағлубияти аниқ бўлган 1991 йил 21 а | Zabihulla_Saipov®🎯

Охирги имконият

ГК
ЧПнинг мағлубияти аниқ бўлган 1991 йил 21 август тонгида СССРнинг қулашига энди ҳеч ким ва ҳеч нима тўсқинлик қила олмаслигини метрополияда ҳам, иттифоқдош дейилган колонияларда ҳам жуда яхши тушунишарди.

Ўзи тарихдан қаралса, колонияларнинг эркинлиги метрополиядаги эврилишлар, бошбошдоқлик, ҳокимият алмашинуви каби ҳодисалар билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Колониянинг марказга қарши бош кўтариши жуда кам мисолларда муваффақиятли якунланган (эсимга фақат АҚШ келаяпти).

Ўзимизнинг тарихдан қиес. Сал нарироқ тарихда форслар, греклар, араблар, мўғуллардан кейинги давлатчилигимиз тикланиши фақат тегишли марказларда юз берган кучсизланиш оқибатларида имконли бўлган.

Юз йилдан кўпроқ аввал Петербургдаги февраль инқилоби, оқпошшонинг ағдарилиши Туркистон мухториятини эълон қилишга, Бухоро ва Хиванинг амалда давлат мустақиллигини тиклашга имкон яратди. Лекин бу қанча давом этди? Савол шу ерда. Большевик реваншизми Туркистон мухториятини 70 кун яшашга қўймади. Бухоро ва Хива учинчи йилга бормай ағдарилди.

Бизда 1991 йил 21 августда пайдо бўлган тарихий шанс абадий бўлиб қолади деб ўйласак қаттиқ янглишамиз. Москвада ўтирган Реваншистлар СССР қулаши тарихий хато дейилишини расмий мафкурага айлантириб бўлишди. Энди навбат ГКЧП мағлубиятидан кейинги суверенитетлар паради легитимлигини сўроқ остига олишдан иборат бўлади.Ҳозирча сассиқ оғизлардан яралаётган баёнотларни эшитаяпмиз, лекин ишонинг, бу ҳам мафкурага айланади.

Россия империясининг вақтинчалик кучсизланиши узоқ давом этмаслигини инобатга олиб, собиқ колониялар Польша, Финландия, Латвия, Литва, Эстония ёвузлик орбитасидан чиқиб кета олишди. Энди евроатлантиканинг бир қисмига айланган бу маконларга рус айиғи дахл сололмайди. Украина бироз улгурмади, лекин имконияти бор. Грузия, қўрқаманки, улгурмайди.

Биз эса қутулишга ҳаракат ҳам қилиб кўрмадик. Аср давомида қўлимизга тутқазилган ҳассамизни иккинчи марта йўқотишимиз мумкин. Яна ҳаммаси - суверенитетни асраб қола олиш ўзимизга боғлиқ бўлмайди. Метрополияда эврилишлардан, қулашлардан умид қилишда давом этамиз. Худди суверенитетни қўлга киритганимиз 31 йил аввалги вазиятда бўлгани сингари.

@the_bakiroo