Get Mystery Box with random crypto!

Самарқанддаги ошхонада рўй берган портлашда ўн киши жароҳатлан | ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал

Самарқанддаги ошхонада рўй берган портлашда ўн киши жароҳатланди

Портлаш 19 декабрь куни соат 14:20 да Оқдарё туманидаги “Лаззат” ошхонасида содир бўлган. Воқеа жойида 2 та пропан газ баллони бўлгани айтилмоқда.

Бунинг оқибатида ошхонанинг тахминан 40 кв.м. майдонида шифт қисми ва жиҳозлар ёнган.

ФВВнинг бирламчи маълумотга кўра, 10 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, туман шифохонасига олиб борилган.

Воқеа жойига вилоят ҳамда туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари, ИИБ, прокуратура, тиббиёт, газ хизматлари ходимлари ва 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.

Дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Обуна бўлинг http://t.me/yuz_official