Get Mystery Box with random crypto!

YURTIM BUGUN | 🇺🇿

Telegram kanalining logotibi yurtim_bugun_uz — YURTIM BUGUN | 🇺🇿 Y
Telegram kanalining logotibi yurtim_bugun_uz — YURTIM BUGUN | 🇺🇿
Kanal manzili: @yurtim_bugun_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4.16K
Kanalning ta’rifi

Энг сўнги жахон ва юртимиздаги воқеа ҳодисалар, бироз позитив видео ва аудиолар канали
Таклифлар ва Видео ва аудиоларни @SPEKTR_0101 га юборинг!
Реклама нархи @SPEKTR_0101 👈

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 5

2022-08-30 16:18:57
Эндиликда давлат тест имтиҳонлари қоидаларини бузган абитуриентлар 3-4 йилгача имтиҳон жараёнларига киритилмаслиги мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатасига тест жараёнларига “шпаргалка” билан кирган абитуриентларга нисбатан қонуний жазо чораларини кучайтииш бўйича тавсиялар киритилган.
Бу ҳақида 2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига кириш тест синовлари якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

https://t.me/joinchat/AAAAAET1nRO5w7zsDdYMjg
1.5K views13:18
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:53:02
#Тугади
Агар энг омадсиз одам деб сизни кўрсатишса, ўшаларга мана шу видеони кўрсатинг

https://t.me/joinchat/AAAAAET1nRO5w7zsDdYMjg
1.8K views12:53
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:06:01
Насиба Абдуллаева Озарбайжон халқ артисти юксак унвони билан мукофотланди

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев бу ҳақда тегишли фармонни
имзолади.

Шунингдек, яна бир қатор ўзбекистонликлар “Достлуг” ордени билан тақдирланди:

Абдухошим Исмоилов – Ўзбекистон халқ артисти, машҳур созанда,

Насирли Али Гейдар оглу – Тошкентдаги Озарбайжон маданий маркази фаоли, сирдарёлик озар шоир,

Камолиддин Ўринбоев – Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.

https://t.me/joinchat/AAAAAET1nRO5w7zsDdYMjg
1.7K views12:06
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:59:01
Тошкентда машиналарнинг эшигига кодли қулф осиб, ҳайдовчилардан пул талаб қилган 29 ёшли йигит ушланди.

Ушбу ҳаракатларни содир этганликда гумондор 29 ёшли Мухриддин А. ушланди. Холислар иштирокида унинг ёнидан 2 дона кодли қулфлар топилиб, ашёвий далил сифатида олинди. Суҳбат давомида у интернетда шундай “пул ишлаш” усулини кўриб, ундан фойдаланишга қарор қилганлигини айтди. Режага кўра, у қулфни автомашина эшигининг ушлагичига осиб, ҳайдовчига қулфни очиш учун код рақамини сотиб олиш таклифи ёзилган хат қолдирган. Кўрсатилган ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушгандан сўнг, қулф кодини юбориши керак бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, унинг натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилинади. — ИИББ

https://t.me/joinchat/AAAAAET1nRO5w7zsDdYMjg
1.6K views11:59
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:23:02
Айтишларича, ушбу ҳолат 28 август куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги савдо дўконларининг бирида содир бўлган.

https://t.me/joinchat/AAAAAET1nRO5w7zsDdYMjg
1.7K views11:23
Ochish/sharhlash
2022-08-30 13:45:02
#Диққат #Тезкор
Денов ХТБда 11 млрд пул “еб юборилгани” аниқланди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Денов тумани Халқ таълими бўлими томонидан 11 млрд сўм камомадга йўл қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат вилоят прокуратураси томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, камомадга йўл қўйилгани бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди, 184-1-моддаси (бюджет ва смета-штат интизомини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, етказилган зарар тўлиқ ундирилган.

Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


@YURTIM_BUGUN_UZ - энг тезкор, ибратли, қизиқарли ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
1.8K views10:45
Ochish/sharhlash
2022-08-30 13:03:47
Ўзбекистонда 4 млн сўмдан ортиқ маош оладиганлар ўтган йилга нисбатан 362 минг кишига ортди

2022 йилнинг июнь ойи якунларига кўра даромад солиғи тўлайдиган жисмоний шахслар сони 5,3 млн кишига етди, шундан 34,6% – бюджет ташкилотлари ходимлари, 65,4%– нобюджет ташкилотлари ходимлари.

Фото: Бюджет ва нобюджет ташкилотлари кесимида иш ҳақи даражаси динамикаси

https://t.me/joinchat/AAAAAET1nRO5w7zsDdYMjg
3.9K views10:03
Ochish/sharhlash
2022-08-30 11:02:49
#Тезкор
Хивага тезюрар поезд қатнови 2024 йилда йўлга қўйилади

Хивага тезюрар темирйўл линияси 2024 йилда ишга туширилади. Бу ерда қатновчи поезд Жалолиддин Мангуберди номи билан аталади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкали очилишига бағишланган тантанали маросимда айтиб ўтди.

https://t.me/joinchat/AAAAAET1nRO5w7zsDdYMjg
2.0K views08:02
Ochish/sharhlash
2022-08-30 10:27:01
Ўзбекистонда 1 кунда чекувчилар ўрта хисобда неча пуллик сигарет чекишади?

Бу пуллар нималарга етади


@YURTIM_BUGUN_UZ - энг тезкор, ибратли, қизиқарли ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
2.1K views07:27
Ochish/sharhlash
2022-08-30 09:52:01
#Тезкор #Диққат
Норасмий хабарларга кўра, пластик картаси борларга олдиндан пенсия тарқатилиши айтилмоқда

Хабарда айтилишича 1 сентябргача тўлаб берилиши керак экан, нақд пул олувчилар бундан мустасно, байрамдан кейин пенсияни олишади.

Ҳозирда ушбу хабарга аниқлик киритилмаган тез орада расмий муносабат беришса керак!
(Фото: Тoшкент ланд)

https://t.me/joinchat/AAAAAET1nRO5w7zsDdYMjg
2.0K views06:52
Ochish/sharhlash