Get Mystery Box with random crypto!

ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА ЁШЛАРГА 33 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ТАЪМИНОТСИЗ КРЕДИТ | Yurist xizmati

ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА ЁШЛАРГА 33 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ТАЪМИНОТСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ

Савол;
Хотин-қизларга 33 миллион сўмгача таъминотсиз кредит берилиши мумкинлигини айтишмоқда. Шу маълумот бор нарсами ?

Жавоб;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.10.2020 йил кунги ПҚ-4862-сон қарорида, мазкур таъминотсиз кредитлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ўқиб, ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаб, тегишли наъмунадаги сертификатни олган, тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун «Микрокредитбанк» АТБ хамда АТ Халқ банки томонидан 33 миллион сўмгача бўлган миқдордаги микрокредитлар таъминотсиз ажратилиши белгиланган.

KANALGA OBUNA BO'LING
@yuristxizmatii

SAVOL YUBORISH UCHUN
@yuristxizmati_murojaatbot