2020-05-05 08:10:00
Коронавирус пандемияси даврида уйда қолиш чақирувларига қарамасдан карантин қоидаларини бузаётганлар бор.
Келинг мана шундай ҳуқуқбузарларга нисбатан қўлланилаётган маъмурий жавобгарликлардан энг машҳури - Ўз.Р. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси
(МЖтК)нинг 54-моддасига назар ташласак.
МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисмига мувофиқ жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш - базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 5 бараваригача;
2-қисмига кўра, карантин мажбурий қоидаларини бузиш (карантин даврида белгиланган чекловларни менсимасдан, уларга риоя этмаслик) - БҲМнинг 20 дан 30 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
( 1 БҲМ - 223.000 сўм) Хўш, мазкур моддани қайси давлат органлари (мансабдор шахслар) қўллай олади?
Ўз.Р. МЖтКга асосан: 1) Давлат санитария назорати органлари;
2) Мудофаа вазирлигининг, Ички ишлар вазирлигининг, Давлат хавфсизлик хизматининг ва Миллий гвардиясининг
санитария назоратини амалга оширувчи тиббий хизматлари.
Буни билиб олдик, келинг энди қайси давлат орган (мансабдор шахс)лари МЖтКнинг 54-моддаси бўйича шахсни маъмурий йўл билан ва қанча вақтга ушлаб туришга ҳақлилигини билиб олсак:
1 - Ички ишлар органлари
2- Миллий гвардия органларининг мансабдор шахслари.
Муҳим! Ушлаб туриш давомийлиги 24 соатдан ошмаслиги керак.
Ушбу муддат ҳуқуқбузарни баённома тузиш учун олиб келиш пайтидан (маст ҳолдаги шахслар учун эса - улар ҳушёр тортган вақтдан) бошланади.
Карантин қоидаларига қатьий риоя қилинг!
Канал https://t.me/yuristonline_uz
152 views05:10