Get Mystery Box with random crypto!

Қайта ташкил этилган Иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Қудбиев номи | YURIST MASLAHATI

Қайта ташкил этилган Иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Қудбиев номидан мазкур вазирлик таркибига ўтган давлат органларига топшириқ хати юборилибди.

Хатда ташкилотлар раҳбарларига уларнинг номенклатурасига кирувчи барча ходимларга МК 100-модда иккинчи қисм 1-бандига мувофиқ ишдан бўшатиш ҳақида огоҳлантириш хати бериш юклатилмоқда. Қайтариб ўтаман, барча ходимларга.

Ваҳоланки, МК 98-моддасига асосан ташкилотнинг бўйсинуви ўзгариши ундаги ходимларнинг меҳнат шартномасини тўхтатилишига олиб келмайди (масалан, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси, Кадастр агентлиги кабиларда). Қолаверса, ҳали биз бу янги вазирлик ва унинг ихтиёрига ўтган органлардаги штат бирликларини қисқартириш ҳақидаги қарорларни кўрмадик.

Бундай ҳолатларда, ходимларга МК 100-модда 2-қисми 1-банди бўйича огоҳлантириш бериш тўғри бўлмайди. Шундай экан, мутасаддиларга шошма-шошарлик қилмасликни маслаҳат берамиз.
Манба

Cаволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati