Get Mystery Box with random crypto!

ЯНГИ ҚУРИЛАЁТГАН КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДАН СОТИБ ОЛАЁТГАНДА НИМАЛАР | YURIST MASLAHATI

ЯНГИ ҚУРИЛАЁТГАН КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДАН СОТИБ ОЛАЁТГАНДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШИ КЕРАК?

Бугунги кунда фуқаролар ишончига кириб, алдов йўли билан уларнинг пулини олиш орқали фирибгарлик жиноятини содир этаётганлар ҳам оз эмас.

Ушбу ҳолатда қуйидаги масалаларга эътиборли бўлиш керак:

янги қурилаётган кўп қаватли уйларнинг сотувчиси хўжалик юритувчи субъект сифатида давлат рўйхатидан ўтганми ва айни дамда мавжудми (тугатилмаганми)? Буни https://orginfo.uz/ сайтига кириб, фирма номи ёки ИНН рақамини киритиб текширса бўлади.

қурилиш ишлари амалга оширилаётган ер участкаси бўйича тегишли ҳужжатлар мавжудми?

қурувчи фирма бозорда ўз ўрнига эгами?

қурилиш лойиҳаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУК томонидан экспертизадан ўтказилганми? Қурилиш ишлари мазкур лойиҳа ва экспертиза хулосаси асосида амалга оширилмоқдами?

Шунингдек, шартноманинг айрим бандларига алоҳида эътибор бериш лозим.

Ва албатта, квартира сотиб олишдан аввал юрист маслаҳатини олишни унутманг.

Бу масалада сизга @yuristgamurojaat ўз тавсияларини беради. Саволингизни ёзиб қолдирсангиз бас.

@yuristlar_maslahati