Get Mystery Box with random crypto!

ДЕКРЕТДАН ҚАЙТСАМ, МЕНИ ИШДАН БЎШАТИБ ЮБОРИШИБДИ. САВОЛ. Асса | YURISTKADR

ДЕКРЕТДАН ҚАЙТСАМ, МЕНИ ИШДАН БЎШАТИБ ЮБОРИШИБДИ.

САВОЛ.
Ассалому алейкум! Мен Давлат санитария эпидемиология назорат марказида шартнома асосида ишлар эдим. Хомиладорлигим сабабли дикиретга чикиб кеттим. 2 йилдан Сунг дикретимни чуздириш максадида борганимда. Кадр булими ДСЭНМ фаолияти туганланганлигини айтиб, сиз ишдан кетгансиз дияпти. Бу тўғрими?

ЖАВОБ.

Нотўғри. Бу борада айрим асосларимизни яна бир бор келтириб ўтаман.

Биринчидан, “СЭС” тизимидаги ходимлар, шу жумладан декретдаги ходимлар ҳам ташкилот тугатилди деб ишдан бўшатиб юборилган. Лекин, Президентнинг ПФ-6035-сонли Фармони 14-банди, ПҚ-4790-сонли Қарори 9-банди, шунингдек, Фуқаролик кодексининг 50 ва 53-моддаларига асосан тизим тугатилмаган, балки қайта ташкил қилинган.

Бу вазиятда МКнинг 98-моддасига асосан ходимлар билан меҳнат муносабатлари янги қайта ташкил қилинган ташкилотда давом этавериши, яъни улар ишлайвериши керак эди.

"СЭС" тизими мисолида ФАҚАТГИНА ШТАТ БИРЛИКЛАРИ ҚИСҚАРГАН ХОДИМЛАРГИНА ИШДАН БЎШАТИЛИШИ ЛОЗИМ ЭДИ.

Иккинчидан, МКнинг 237-моддасига мувофиқ, ҳомиладор аёллар ҳамда 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббуси билан бекор қилиш (яъни бўшатиш) мумкин эмас.

БУНДАЙ АЁЛЛАРНИ ХАТТО ШТАТ БИРЛИГИ ҚИСҚАРГАН ДЕБ ҲАМ ИШДАН БЎШАТИБ БЎЛМАЙДИ.

Учинчидан
, агар ҳеч нарсадан ҳабарингиз бўлмаган бўлса, демак Сизга иш берувчи ёки унинг вакиллари томонидан ҳеч қандай огоҳлантириш берилмаган. Демак, улар МКнинг 102-моддаси 1-қисмидаги камида 2 ой олдин ходимга ёзма равишда (ходимга имзо чектириб) огоҳлантириш хати беришга оид талабни ҳам бажармаган.

Тўртинчидан, “СЭС” тизимидаги барча ходимлари ташкилот тугатилди деб оммавий равишда ишдан бўшатиб юборилди.

Бу масалада, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 102-моддаси еттинчи қисмига асосан:

иш берувчи ходимларни оммавий равишда ишдан озод этиш эҳтимоли тўғрисида ўз вақтида, лекин камида икки ой олдин тегишли касаба уюшмаси органи ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органига ахборот тақдим этади ва ишдан озод этиш оқибатларини енгиллаштиришга қаратилган маслаҳатли ишларни амалга оширади;

иш берувчи, шунингдек камида икки ой олдин ҳар бир ходимнинг касби, мутахассислиги, малакаси ва меҳнат ҳақи миқдорини кўрсатган ҳолда, бўлажак ишдан озод қилиш тўғрисидаги маълумотларни маҳаллий меҳнат органига ҳам маълум қилиши шарт.

Кузатишларимга кўра айта оламанки, жуда кўп вазиятда “СЭС” тизимида ходимларни оммавий бўшатишда МК 102-моддадаги ана шу қоидалар ҳам қўпол равишда бузилган бўлиб чиқяпти.

Шундай қилиб, Сизнинг вазиятингизда ҳам, ана шу талаблар бажарилмаган деган фикрим бор, демак иш берувчи томонидан ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқ ноқонуний чиққан.

@yuristkadr