Get Mystery Box with random crypto!

Икки адвокатнинг ишга тиклашга оид суд ҳақидаги суҳбати. Бир | YURISTKADR

Икки адвокатнинг ишга тиклашга оид суд ҳақидаги суҳбати.

Бир адвокат иккинчи адвокатга айтяпти, “ўтган хафтада бир тафтиш судида ҳимоямдаги ходимни босим остида ариза ёзганини исботлаб бердим”.
– Қандай қилиб, - сўради иккинчиси.
– Бир кун олдин уни “статья” билан (МК 161-модда 2-қисм 5-банд билан) бўшатишга ҳаракат қилишган ва шу бўйича ҳужжатлар қилинган.
– Ўҳў! Меҳнат шартномасини бекор қилиш ташаббуси ходимдан эмас, иш берувчидан чиққан, демак, ходимда истак бўлмаган. Ажойиб.
– Шундай, кейин ундан ариза сўрашган.
– Буни тасдиқловчи нима бор?
– Биринчи инстанция суди иши материалларида ходимнинг бошлиғини гувоҳ сифатида берган кўрсатмаси бор. У раҳбар унга шу ходимдан ариза олиш ҳақида топшириқ берганини ва шундан кейин у ходимидан ариза сўраганини айтган.
– Эххе! Зўрку. Бу далиллар билан суд юз фоизлик ишонч билан ходим фойдасига қарор чиқарган бўлса керак?
– Ундай бўлмадида.
– Йўғе. Унда судьялар ёки ташқи таъсирга берилган ва сизни эшитгиси келмаган. Ё бўлмасам, ишнинг моҳиятини англаш учун уларда билим етарли бўлмаган. Аслида бу ишда ходимга қистов бўлганини ва бўшатиш нотўғри бўлганини англаш учун унақа чуқур билим ҳам шарт эмас эди. Тафтиш судику, шунчаки, қарға қарғанинг кўзини чўқигиси келмаган бўлса керак. Лекин Олий судда имкониятиз жуда юқори, агар ўртадаги судья ғирромлик қилмаса албатта.

@yuristkadr